Маҳалла еттилигига долзарб вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар белгиланди
2026-07-29 09:00:00 / Жонли мулоқот

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ЗООМ платформаси орқали онлайн мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида маҳаллалар кесимида белгиланган кунлик солиқ тушумлари прогнози ижросини таъминлаш, ҳар бир маҳаллада намунали кўчаларни ташкил этиш, "Ижтимоий реестр"га киритилган 833 нафар фуқаро билан манзилли ишлаш, ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар фаолияти самарадорлигини ошириш, микролойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ҳамда белгиланган вазифалар ижроси танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида барча йўналишларда ишларни жадаллаштириш, топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган мақсад ва кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




