🔐2030-йилгача коррупсияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари
2026-07-27 11:10:00 / Коррупцияга қарши курашиш

Ўзбекистон Республикасида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини яна-да такомиллаштириш, мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган янги устувор вазифалар белгиланди.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ, коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг 2030-йилгача бўлган устувор йўналишлари тасдиқланди.
