Янгиҳаёт маҳалласида ободонлаштириш ишлари ўрганилди
2026-07-21 08:10:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов томонидан туманнинг Янгиҳаёт маҳалласи кириш қисмида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилаётган дарахтларга шакл бериш, уларнинг танасини оқлаш, йўл бўйидаги ҳудудларни тозалаш, яшил майдонларни тартибга келтириш ҳамда ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, маҳаллада фуқаролари учун обод, озода ва қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг сифати ва бориши муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамда масъул шахсларга аниқ топшириқлар берилди.









