🏔 Сариосиё тумани Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи манзаралари.
2026-07-21 08:00:00 / Фотожамланма

Юқори Тўпаланг миллий табиат боғининг Тамшуш бўлими — табиатнинг бетакрор гўшаларидан бири. Киштут массиви улуғвор тоғлари, мусаффо ҳавоси, ям-яшил водийлари ва сўлим табиат манзаралари билан ажралиб туради. Бу маскан табиат ихлосмандлари ва сайёҳлар учун ўзига хос жозибадор гўшалардан саналади.



