Аграр соҳадаги устувор вазифалар юзасидан муҳим топшириқлар белгиланди
2026-07-20 07:25:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг Г.Хидиров ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда пахта-ғалла фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашувда ғўза парваришидаги долзарб масалалар, жумладан, чеканка, маҳаллий ўғит ишлаб чиқариш, култивация, шарбат усулида суғориш, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, зараркунанда ва касалликларга қарши суспензияли ишлов бериш масалалари муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, йўл бўйи ҳудудларини ободонлаштириш, дала четларини тозалаш ҳамда соҳага оид устувор вазифаларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.






