Қишлоқ хўжалигида долзарб вазифалар ижроси ва агротехник тадбирлар муҳокама қилинди
2026-07-17 09:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг И.Диёров ҳудудидаги “Шахзоджон Жумаев” фермер хўжалигида бўлиб, пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар ўрганилди.
Шу ернинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда пахта-ғалла фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда ғўза майдонларида минерал ўғитлар билан озиқлаш, чеканка қилиш, култивация ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ва суғориш ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар ва тегишли топшириқлар берилди.






