Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди
2026-07-17 14:00:00 / Очиқ маълумотлар

Бугун Сариосиё тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳудудларидан сайланган депутатлар, ташкилот раҳбарлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн еттинчи сессияси ўтказилди.
Кун тартибида депутатлар томонидан 12 та масала кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, хусусан, депутатлар кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари ва ҳисоботларини тинглаб, ҳар бир масала юзасидан тегишли саволларига жавоб олишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилди.
Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн еттинчи сессия ишини Сариосиё тумани ҳокимлигининг Instagram ижтимоий тармоғи орқали тўлиқлигича кўриб чиқишингиз мумкин









