“Янги Ўзбекистон” массивида Эко-бозор лойиҳаси қурилиши ўрганилди
2026-07-14 09:00:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев ҳамда тегишли масъуллар иштирокида туманнинг “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган Эко-бозор лойиҳаси доирасидаги қурилиш ишларининг бориши ўрганилди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш, лойиҳа ижросини жадаллаштириш ҳамда аниқланган масалаларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






