Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
2026-07-09 09:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида тегишли мутасаддилар, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ҳамда мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирокида МТТлар фаолияти ва тизимдаги долзарб масалаларга бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мактабгача таълим муассасаларида ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, таълим сифати ва ички назоратни кучайтириш ҳамда МТТлар фаолиятига оид белгиланган вазифалар ижроси танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, таълим муассасаларида тартиб-интизом ва тозаликни доимий назоратга олиш ҳамда белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.









