Тўпаланг дарёси бўйида хизмат кўрсатиш ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш ишлари ўрганилди
2026-07-10 14:00:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда Тўпаланг дарёси бўйида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни, қурилиш ишлари ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Шунингдек, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш, ишлар самарадорлигини ошириш, ҳудуднинг инвестициявий ва туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда барча мавжуд имкониятларни сафарбар этган ҳолда қурилиш ишларини жадаллаштириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.









