Обизаранг каналида тозалаш ва сел оқибатларини бартараф этиш ишлари ўрганилди
2026-06-30 08:25:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар иштирокида Боғи Самарқанд маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Обизаранг каналида сел оқибатларини бартараф этиш ишларни ўрганди.
Каналнинг лой, қум ва тошлар билан тўлиб қолган қисмларини тозалаш мақсадида 7 та махсус техника жалб этилган бўлиб, айни пайтда тозалаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шунингдек, қўшимча махсус техникаларни жалб этиш ҳамда каналнинг қолган қисмини қисқа муддатларда тўлиқ тозалаш ишларини якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Ишларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда якунланиши алоҳида назоратга олинди.









