Янги Ўзбекистон массивида қурилиш ишлари ўрганилди
2026-06-29 14:20:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов Янги Ўзбекистон массивида қурилиши давом этаётган 9 та 5 қаватли ҳамда 3 та 9 қаватли кўп қаватли уй-жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Қурилиш сифати, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилиб, масъулларга қурилишларни сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш, яшил ҳудудларни парваришлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.









