Сариосиёда Обизаранг дарёси устида айланма йўл ва янги кўприк қуриш ишлари олиб борилмоқда
2026-06-22 16:50:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё туманидаги Обизаранг дарёси устида жойлашган, М-41 “Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро автомобил йўли йўналишида айланма йўл қуриш ишлари ҳамда янги кўприк қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ва тегишли ташкилотлар томонидан мазкур ҳудудда транспорт ҳаракатини вақтинча узлуксизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини олдини олиш ҳамда фуқаролар ва транспорт воситалари учун қулай шароит яратиш мақсадида айланма йўл қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Обизаранг дарёси устида замонавий талаблар асосида янги кўприк барпо этиш бўйича лойиҳавий ишлар амалга оширилиб, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, халқаро аҳамиятга эга йўналишда барқарор ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш режалаштирилган.
Ҳозирда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ишлар белгиланган техник талаблар асосида босқичма-босқич давом эттирилмоқда.






