Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-06-15 07:30:00 / Фуқаролар қабули

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Сариосиё тумани Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Тасдиқланган ҳафталик график асосида туман ҳокими Одилжон Яқубов томонидан фуқаролар қабули ташкил этилиб, аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан имтиёзли кредит олиш, иш билан таъминлаш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга оид мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилиб, масалаларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Қабул давомида 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган масалалар эса назоратга олиниб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Қабул давомида фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.






