Новокаев Руслан стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндори
2026-06-07 09:00:00 / Ижтимоий соҳа

Тошкент шаҳрида стол тенниси спорт тури бўйича кичик ўсмирлар (У-11, ўғил ва қиз болалар) ва ўсмирлар (У-15, ўғил ва қиз болалар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Шарғун шаҳар спорт мактаби стол тенниси тренери Зулфия Хуррамованинг қўл остида шуғулланиб келаётган Новокаев Руслан Александрович ҳам муносиб иштирок этиб,🥉бронза медалига сазавор бўлди.
💐Ушбу ғалаба билан спортчимизни табриклаймиз ва бундан кейинги мусобақаларида ҳам улкан зафарлар тилаб қоламиз!






