✓ Ғалла топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажарган фермерлар
2026-06-07 17:00:00 / Соҳага оид нашрлар

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Хуфар ҳудудида фаолият юритаётган “Хайрулло Олтин Даласи” ҳамда “Мирзо Бобур Ботирбек” фермер хўжаликлари жорий йилги ғалла ҳосилини йиғиб олишда юқори натижаларга эришиб, давлатга ғалла топшириш режасини биринчилардан бўлиб ортиғи билан бажарди.
Мазкур фермер хўжаликларида Россия селекциясига мансуб “Эланчик” навли ғалла етиштирилди. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани, ерга илмий ёндашув асосида ишлов берилгани натижасида мўл ҳосил олинди. Бугунги кунда далалардан ҳар гектар ҳисобига ўртача 90–95 центнердан ҳосил йиғиб олиниб, белгиланган режа ортиғи билан адо этилди.
Эришилган ушбу юксак натижа “Хайрулло Олтин Даласи” фермер хўжалиги раҳбари Алижон Рўзиев, “Мирзо Бобур Ботирбек” фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Ниёзов ҳамда уларнинг жамоаларининг фидокорона меҳнати, замонавий агротехнологияларни самарали қўллаши ва ерга бўлган масъулиятли муносабатининг ёрқин ифодасидир.
Ушбу фермер хўжаликлари жамоаларини эришилган муваффақият билан самимий муборакбод этамиз. Келгусида ҳам уларга мўл ҳосиллар, баракали меҳнат ва янги зафарлар тилаймиз! 🌾
