“Ёшлар куни” муносабати билан Сариосиёда кенг қамровли тадбирлар ўтказилди
2026-06-05 08:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов иштирокида “Ёшлар куни” муносабати билан Сариосиё туманида қатор тадбирлар ташкил этилди.
Кўтаринки кайфият, очиқ ва самимий мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу тадбирларда 350 нафар (иқтидорли, фаол, спортчи ва оғир тоифадаги) ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди
Дастлаб, вилоят прокурори ҳамроҳлигида "Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз" шиори остида юриш марафони ўтказилди. Сўнгра, ёшлар билан бевосита мулоқот давомида уларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди, ёшларга китоблар жамланмаси совға қилинди.
Ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 15 нафар ишсиз ёшлар ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида прокурор кубоги соврини учун заковат интеллектуал ўйини, спортнинг футбол, кураш, камондан отиш турлари бўйича мусобақа ташкил этилиб, ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби тадбирлар ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанпарварлик ҳисси ҳамда маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.







