“Хонжиза” ва “Чинорсой” конларини ўзлаштиришнинг иккинчи босқичи ишлари ўрганилди
2026-05-26 08:30:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг Хонжиза маҳалласига ташрифи давомида “Хонжиза” ва “Чинорсой” конларини ўзлаштиришнинг иккинчи босқичи доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида кон ҳудудида амалга оширилаётган геологик изланишлар, техник тайёргарлик ишлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ўрганилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, масъулларга ишларни белгиланган режа асосида жадаллаштириш, хавфсизлик ва техник талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда лойиҳа ижросини сифатли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур лойиҳа ҳудуд саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда туманнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.









