Сариосиёда оромгоҳлар болаларни қабул қилишга тайёрланмоқда
2026-05-26 08:15:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тумандаги 360 ўринга мўлжалланган “Хонжиза” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар, ётоқхона, ошхона, ювиниш ва тиббий хоналарининг санитария талабларига мослиги ҳамда оромгоҳ фаолиятини намунали ташкил этиш мақсадида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ташриф давомида оромгоҳ ҳудудида олиб борилаётган тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, шунингдек, болаларнинг мазмунли дам олиши, хавфсизлиги ҳамда қулай шароитларда ҳордиқ чиқаришини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунга кўра, туман ҳокими томонидан масъулларга ҳудудни янада обод ва кўркам ҳолга келтириш, яшил ҳудудларни парваришлаш, оромгоҳда сўлим ва баҳаво муҳит яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Сариосиё туманида ёзги таътил даврида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг биринчи босқичи 10-июн кунидан бошланади.









