Хонжиза маҳалласида мавжуд муаммолар ва аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2026-05-26 08:00:00 / Сайёр қабул

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг Хонжиза маҳалласига ташриф буюрди. Ташриф давомида дастлаб маҳаллада мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалалар ҳамда ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.
Хусусан, туман раҳбари маҳалла еттилиги фаолияти билан танишиб, аҳоли вакиллари иштирокида учрашув ўтказди. Учрашув давомида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммуникация тармоқларини тартибга келтириш ҳамда аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳаллада тинч ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида мутасаддиларга аҳоли мурожаатларига тизимли ёндашиш, мавжуд камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш ва маҳаллада олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.






