Сариосиёдаги 95 та мактабда сўнгги қўнғироқ жаранглади
2026-05-25 11:00:00 / Тадбирлар

Бугун 25-май – юртимиздаги барча мактаб битирувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” жаранг сочди. Хусусан, туманимиздаги 92 та умумтаълим, 2 та асосий фанлар чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ҳамда 1 та Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактабда сўнгги қўнғироқ садолари янгради. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 9-синфини 4 минг 066 нафар, 11-синфини 2 минг 815 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
Сариосиё тумани ҳокими ёрдамчиси Фарҳод Рамазонов тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабда “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда сўзга чиққанлар битирувчиларни мактабни муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклаб, ёшлар мамлакатига айланиб бораётган Янги Ўзбекистонимизда яратилаётган имкониятларни қадрлашни ва улардан унумли фойдаланишни сўради ҳамда катта ҳаётда ўз ўринларини топишда оқ йўл тилади.
Тумандаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари иштирокидаги байрам дастурлари билан ўтказилди.









