“Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-05-21 14:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё туманида “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида туман ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев ҳамда Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқуловнинг ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Ташкил этилган учрашувда ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда хорижий тилларни ўрганишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда эртанги кун эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.






