Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида муҳим вазифалар белгиланди
2026-05-19 08:10:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида туман прокурори Б.Олтибаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда пахта-ғалла йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида чигит экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирлар, суғориш жараёнлари, қотқолоқ ер майдонларига ишлов бериш (култивация), ОВХлар фаолияти, пиллачилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар, жумладан пилла терими жараёнлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, тумандаги самарасиз боғлар ўрнида интенсив саноатлашган боғлар барпо этиш, чорвачилик фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар олдига муҳим вазифалар белгилаб берилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида туман ҳокими томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, агротехник тадбирларни ўз муддатида, тизимли ва самарали ташкил этиш муҳим экани алоҳида таъкидланди.









