“Зарчоб 3” ГЕСи фаолияти ҳамда “Зарчоб 3 А” ГЕСи қурилиши билан танишилди
2026-05-19 11:00:00 / Янгиликлар

Иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини электр энергиясисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда “Зарчоб 3А” ГЕСида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.
“Тўпаланг” сув омборидан тушувчи сув йўлида, яъни битта каскадда 4 та ГЕС фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда “Тўпаланг”, “Зарчоб 1” ва “Зарчоб 2”, “Зарчоб 3” ГЕСлари ишга туширилган ушбу каскадда “Зарчоб 3 А” ГЕС қурилиши жараёнлари давом этмоқда.
Туман раҳбари “Зарчоб 3” ГЕСи фаолияти ҳамда “Зарчоб 3 А” ГЕСи қурилиши жараёнлари билан танишиб, ишларни сифатли амалга ошириш, электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.









