Ўзбекистон–Тожикистон чегарасидаги логистика маркази қурилиши ўрганилди
2026-05-19 09:00:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда Ўзбекистон–Тожикистон чегарасида 6 гектар майдонда “Теч Ресервед” МЧЖ томонидан барпо этилаётган логистика маркази лойиҳаси доирасидаги қурилиш ишларини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида лойиҳа ижросини жадаллаштириш, қурилиш ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда барча куч ва имкониятларни комплекс ёндашув асосида сафарбар этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.







