Боғдорчилик ва чорвачилик йўналишидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
2026-05-15 15:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими О.Яқубов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Б.Олтибаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, шунингдек, тумандаги боғдорчилик ва чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда соҳани янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, боғдорчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулдорликни ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари фаолиятида қонунчиликка риоя қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 8-майдаги ПФ-82 ва ПФ-83-сон Фармонлари мазмун-моҳияти ҳамда ушбу фармонлар асосида яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар юзасидан боғдорчилик ва чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарларига тегишли тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш якунида соҳага оид ишларни тизимли ташкил этиш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.






