Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди
2026-05-15 16:30:00 / Коррупцияга қарши курашиш

Коррупцсия — бу ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг конституциявий асослари ва қонун устуворлигини заифлаштирадиган, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келадиган салбий иллатдир.
Сариосиё тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқулов раҳбарлигида тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъуллар ва фуқаролар иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш” юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида коррупцсияга қарши муросасиз курашиш, ходимлар ўртасида ҳалоллик, шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш маданиятини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, коррупциявий хавфларни аниқлаш, уни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, маиший коррупсия ҳолатларига қатъий чек қўйиш, ҳалол меҳнат қилиш ҳамда хизмат мажбуриятларини тўлиқ бажариш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда сўз олганлар коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди.
Коррупцияга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Call-markazi” — 1253 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.









