Аграр соҳадаги вазифалар ижроси ўрганилди
2026-05-14 08:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг Г.Хидиров ҳудудидаги “Уз-Агро-Лидер” МЧЖ пахта майдонида бўлиб, амалга оширилаётган дала (чопиқ) ишлари ҳамда бошқа агротехник тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини кўздан кечирди.
Шунга кўра туман раҳбари томонидан қатор ораларига ишлов бериш, чопиқ ишларини сифатли ташкил этиш, шунингдек, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш мақсадида суспензияли ишлов бериш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, туман ҳокими томонидан Бобур ҳудудидаги “Имкон” фермер хўжалигининг уруғлик ғалла майдонида амалга оширилаётган бегона ўтлардан тозалаш ишлари кўздан кечирилди. Масъулларга соҳага оид амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Масъулларга агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар белгилаб берилди.









