Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозорида нарх-наво барқарорлиги ўрганилди
2026-05-12 08:30:00 / Тадбирлар

Сариосиё туман ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, ИЖҚКД туман бўлими бошлиғи Л.Сапаров ҳамда тегишли масъуллар билан биргаликда “Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖга ташриф буюриб, савдо расталари ҳолати ҳамда аҳолига сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш жараёнлари ўрганилди.
Ташриф давомида чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари, асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси кўздан кечирилиб, бозордаги нарх-наво барқарорлиги ҳолати атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорларга яратилган шароитлар ҳам таҳлил қилиниб, савдо жараёнларини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Туман мутасаддилари томонидан масъулларга бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланаётган тадбиркорлар учун барча зарур шароитларни яратиш, нарх-навонинг сунъий ошишига йўл қўймаслик, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантириш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб беришни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.









