Бола қамрови паст бўлган ҳудудларда очилиши режалаштирилган мактабгача таълим муассасалари ўрганилди
2026-04-29 16:30:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда туманда таълим тизимини ривожлантириш, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар доирасида қамров коеффициенти паст бўлган Бўйрапушт ва Ёқутли боғ маҳаллалари ҳудудида очилиши режалаштирилаётган 40- ва 41-сонли мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, масъулларга мактабгача таълим ташкилотларини барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш ҳамда қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан аниқ топшириқлар белгилаб берилди.






