"Жасорат мактаби"да олиб борилаётган ишлар ўрганилди
2026-04-29 16:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туман Шарқ юлдузи маҳалласида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаби негизида ташкил этилган “Жасорат мактаби”да белгилаб берилган топшириқлар ижроси асосида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида туман раҳбари мазкур лойиҳа бўйича аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси етарли даражада таъминланмаганини, обектда қурилиш-таъмирлаш ишлари суст олиб борилаётганини танқид қилди.
Шу муносабат билан қўшимча куч ва воситаларни жалб этган ҳолда ишларни жадаллаштириш, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш ҳамда қурилиш меъёрлари ва сифат талабларини тўлиқ таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.







