“Янги Ўзбекистон” массивидаги ичимлик суви таъминоти лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди
2026-04-28 09:00:00 / Қурилиш масалалари

Президентимиз ташаббуси билан аҳолини барча зарур инфратузилма ва коммунал тармоқлар билан таъминланган замонавий турар жойлар билан таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилмоқда. Бир ҳудудда кўплаб турар жойларни ўз ичига олган мазкур массивларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда, бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов Лутфкор маҳалласида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган қурилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Масъуллар томонидан мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан батафсил ахборот берилди.
Шунга кўра, туман раҳбари томонидан лойиҳани тўлиқ ишга тушириш, ҳудудни ободонлаштириш, мавжуд бўш майдонларда манзарали дарахт ва буталар экиш ишларини жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.






