Сариосиёда йирик инвестиция ва бунёдкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда
2026-04-28 10:00:00 / Янгиликлар

Президентимиз томонидан ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва савдо-хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Сариосиё туманида қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Бугун, туман ҳокими Одилжон Яқубов Ўзбекистон–Тожикистон давлат чегараси ҳудудида 6 гектар майдонда "Теч Ресервед" МЧЖ томонидан барпо этилаётган логистика маркази қурилиши жараёнларини кўздан кечирди.
Лойиҳа ташқи савдо инфратузилмасини мустаҳкамлаш, юк ташиш хизматларини такомиллаштириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Масъулларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифат ва муддат талабларига қатъий риоя этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.








