Кунлик асосий вазифалар белгилаб берилди
2026-04-27 15:00:00 / Мажлислар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов бошчилигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, соҳалар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида кунлик ва ҳафталик йўл хариталарига киритилган долзарб вазифалар ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида белгиланган вазифалар ижроси, ҳудудларда амалга оширилиши режалаштирилган долзарб ишлар ҳамда бошқа муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар тингланди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан соҳалар кесимида аниқ вазифалар белгилаб олиниб, берилган топшириқларни самарали ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.





