Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди
2026-04-27 08:05:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё туманида таълим тизимини ривожлантириш, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ўрганишлари давомида тегишли масъуллар билан биргаликда қамров коеффициенти паст бўлган Бўйрапушт маҳалласидаги 93-сонли умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилаётган 40-сонли мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, масъулларга мактабгача таълим ташкилотида шарт-шароитларни янада яхшилаш, қурилиш ишлари белгиланган муддатда сифатли якунлаш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.







