Сариосиёда “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди
2026-04-24 08:25:00 / Тадбирлар

Сариосиё туманида ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлик ва жамоавийлик руҳини ошириш мақсадида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров, Ёшлар ишлари туман бўлими бошлиғи М. Рахматжонов ҳамда ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади.
Мусобақада тумандаги 61 та маҳалладан жами 350 нафар ёш қатнашди. Ҳар бир жамоа таркибида 10 нафардан иштирокчи — 8 нафар йигит ва 2 нафар қиз — 6 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, чаққонлик, матонат ва жамоавий ҳамжиҳатлик борасида куч синашди.
Якуний натижаларга кўра, фахрли 1-ўринни “Нурбулоқ” маҳалла жамоаси қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ғолиб жамоага кейинги босқичларда ҳам юксак натижалар, бардавом ғалабалар ва омад ёр бўлишини тилаймиз!









