“Ҳокимлик соати” бўлиб ўтди
2026-04-23 08:00:00 / Мажлислар

Сариосиё туманида соҳалар кесимида кунлик кўрсаткичлар бажарилишини таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилган. Ҳар бир тармоқда амалга оширилаётган ишлар натижалари мунтазам равишда жамланиб, масъуллар фаолиятининг самарадорлиги таҳлил қилиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди.
Унда кунлик рейтинг кўрсаткичлари, солиқ тушумлари, микроГЕСлар ташкил этиш бўйича белгиланган топшириқлар ижроси, маҳаллаларда ва ижтимоий соҳа обектларида ободонлаштириш масалалари ҳамда бошқа долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан соҳалар кесимида масъулларнинг ахборотлари тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.









