Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги доирасида тақдирлаш маросими ўтказилди
2026-04-09 12:55:00 / Тадбирлар

“Амир Темур издошлари” шиори остида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими Ёшлар боғидаги кинотеатр биносида тантанали равишда ташкил этилди.
Тадбирда туман прокурори ёрдамчиси Ғ. Аллақулов, туман “Нуроний” жамғармаси раиси С. Қосимов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сариосиё туман бўлинмаси раҳбари Ҳ. Норматов иштирок этиб, ёшларнинг билим ва салоҳиятини юқори баҳоладилар ҳамда уларни келгусида янада фаол бўлишга ундадилар.
Мусобақа якунларига кўра ғолиблар қуйидагича аниқланди:
🥇 1-ўрин — 1-мактаб (3 000 000 сўм)
🥈 2-ўрин — 16-мактаб (2 000 000 сўм)
🥉 3-ўрин — 80-мактаб (1 000 000 сўм)
Тадбир якунида ғолибларга туман ҳокимлиги томонидан белгиланган пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Мазкур тадбир ёшлар ўртасида интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда буюк аждодларимиз меросига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.




