Маҳалла еттилиги учун келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди
2026-04-08 08:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Ёқубов бошчилигида маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар иштирокида устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда ҳар бир маҳаллада жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратиш, М-41 автомагистрали бўйидаги ҳудудларда ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, 2025-йилги “Ташаббусли буджет” жараёнининг 2-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳалар билан манзилли ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мурожаатлар билан ишлашда “маҳалла еттилиги”нинг масъулиятини янада ошириш, маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда маҳалла масъулларининг иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олиниб, ушбу йўналишларда олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.








