Фуқаролар қабули ўтказилди
2026-04-07 16:30:00 / Фуқаролар қабули

Сариосиё тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Одилжон Яқубов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман прокурори ўринбосари Ф.Мамадалиев ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролар томонидан, асосан, яйлов ер майдонларини ажратиш масаласида йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама олиб борилди.
Шунингдек, мурожаатларни қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш, уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда белгиланган тартибда ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилот ва идораларга аниқ топшириқлар берилди.









