Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида муҳим вазифалар белгиланди
2026-04-06 14:20:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда пахта-ғалла йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ғалла парвариши, жумладан ғаллазорларни суғориш ва суспензия қилиш, чигит экиладиган майдонларга калий ва фосфорли минерал ўғитлар бериш, бегона ўтларга қарши гербицидлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, М 41 автомагистрали бўйидаги фермер хўжаликлари дала четларини ободонлаштириш, чигит экиш ишларини якунлаш ҳамда муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъуллар ва ҳудуд раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунида туман раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.







