Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 15-сессияси кун тартиби
2026-04-06 14:00:00 / Эълон

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САРИОСИЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ЎН БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ КУН ТАРТИБИ
1. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг ижроси тўғрисида.
(Маърузачи: Сариосиё тумани ҳокими – О.Яқубов)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 13-декабрдаги “Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-438-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосар Ғ.Давлатовнинг ҳисоботи ҳақида.
(Маърузачи: Сариосиё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – Ғ.Давлатов)
3. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси ҳақида.
(Маърузачи: Ёшлар ишлари туман бўлими раҳбари –М.Раҳматжонов)
4. Сариосиё туманида 2026-йил 1-мавсумда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлардан “ғолиб” таклифларни танлаб олиш ва уларга маблағ ажратиш тўғрисида.
(Маърузачи: Сариосиё тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари – А.Адонов)
5. “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати юзасидан Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолини жисмоний фаоллигини ошириш тўғрисида.
(Маърузачи: тумандаги спорт мактаб директорлари - У.Ўринов ва У.Бобоев)
6. Туман ҳокимининг 2026-йил 6-мартдаги “Абдурахманов Алишер Махмудовични Сариосиё тумани ҳокимининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 104-8-116-Қ/26-сонли ҳамда “Давлатов Ғайратжон Мавлонбердиевични Сариосиё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 105-8-116-Қ/26-сонли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
