Сариосиёда чигит экиш ва агротехник тадбирлар муҳокама қилинди
2026-04-04 09:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё туман ҳокими Одилжон Яқубов томонидан туманнинг Хуфар ҳудудида жойлашган “Мирзо Бобур Ботирбек” фермер хўжалиги даласида чигит экиш ишлари кўздан кечирилди ҳамда фермерлар иштирокида кунлик штаб йиғилиши ўтказилди.
Учрашувда экин майдонларида “Шинжон” усулида чигит экиш, томчилатиб суғориш тизимларини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ғалла парваришини сифатли ташкил этиш, ҳосилдорликни оширишга қаратилган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилиш якунида чигит экиш тадбирларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар ва аниқ топшириқлар берилди.






