Маҳалла еттилиги билан чат орқали жонли мулоқот бўлиб ўтди
2026-03-27 14:30:00 / Жонли мулоқот

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида навбатдаги чат орқали жонли мулоқот ўтказилди.
Жонли мулоқот давомида солиқ тушумлари ва белгиланган режалар ижроси, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда ободонлаштириш ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, платформа билан ишлаш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, ишларни янада жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.



