Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан учрашув ташкил этилди
2026-03-28 10:50:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ж.Сафаров ҳамда туман ФВБ бошлиғи А.Бозоров бошчилигида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди. Хусусан, уларнинг иш билан таъминланиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўз бизнесини йўлга қўйиши юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Қайд этилганидек, мазкур тадбир ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш борасидаги ишларнинг изчил давом этаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.





