“Янги Ўзбекистон” массивида белгилаб берилган топшириқлар ижроси ҳамда қурилиш ишлари муҳокама қилинди
2026-03-23 12:20:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов томонидан тегишли масъуллар ва қурувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган қурилиш ишлари, шунингдек, илгари белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ҳамда бошқа лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар, соҳада белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Тармоқ ва лойиҳа раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Йиғилишда қурилиш ишларини жадаллаштириш, уларнинг сифатини таъминлаш, режа-графиклар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш, ҳар бир обектда шаҳарсозлик, экологик ҳамда бошқа белгиланган меъёр ва талабларга сўзсиз риоя этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.




