“Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди
2026-03-12 13:00:00 / Ижтимоий соҳа

Президентимиз томонидан ўтказилган очиқ мулоқот давомида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида ўтказилиши белгилаб берилган. Ушбу кунларда ҳокимликлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан ёшлар иштирокида маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини кучайтириш вазифаси қўйилган.
Хусусан, Сариосиё тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёшлар ишлари туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги уюшмаган ёшлар ўртасида Сариосиё тумани ФВ боʻлими ёнгʻин-қутқарув қисмининг янги биносига “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Очиқ эшиклар кунида, дастлаб тадбир иштирокчилари, Бўйрапушт маҳалласи ҳудудидаги туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 17-сонли ёнғин қутқарув қисмида ташкил этилган қутқарувчилар учун замонавий ёнгʻин-қутқарув асбоб-анжомлари, оʻқув минораси ва бугунги кун талабига мос келадиган шинам маʼнавият ва маʼрифат оʻқув хоналари, ошхона, ювиниш хонаси, ётоқхона каби замонавий жиҳозланган хизмат хоналари билан таништирилиб, қутқарув қисмида тарихи ва фаолиятига оид тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.









