Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи
2026-03-12 12:05:00 / Тадбирлар
Президентимиз топшириғига мувофиқ, муборак Рамазон ойида аҳолига қулайлик яратиш ҳамда нарх-навони барқарор сақлаш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Сариосиё тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган "Сариосиё деҳқон озиқ-овқат бозори"да арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси йўлга қўйилган.
Ярмаркада аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда сотилмоқда. Маҳсулотлар етарли миқдорда захира қилиниб, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус омборхоналарда сақланиши таъминланган.
Ярмарка фаолияти давомида:
✔️ нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик;
✔️ маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини қатъий назорат қилиш;
✔️ аҳоли учун қулай ва тартибли савдо муҳитини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
