Қишлоқ ва сув хўжалигидаги вазифалар муҳокама қилинди
2026-03-12 08:30:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими О.Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Г'.Хўжамқулов раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги масъуллари ҳамда 1-2-3-4 сектор ҳудудларидаги пахта-ғалла фермер хўжаликлар иштирокида учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда, чигит экишга тайёргарлик кўриш, ғалла парвариши (Озиқлаш, маҳаллий ўғит жамғариш), ОВХларни ишлаши баргдан озиқлантириш (суспензия), 2026-йил ҳосили учун картошка экиш ишларининг бориши, дала четларига мевали кўчатлар экилиши ҳолати, “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ балансидаги каналлар ва фермер хўжаликларининг ички ариқларини бетонлаш ишларининг бориши, “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, 2026-йил пахта ҳосили учун ер текислаш, самарасиз боғ ва токзорларни реконструксия қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Масъулларга агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар белгилаб берилди.









