Сариосиё туманида хотин-қизлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда
2026-03-06 17:00:00 / Оила ва хотин-қизлар маслалари

Сариосиё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг Афросиёб маҳалласида яшовчи фуқаро Ўроқова Замира томонидан ташкил этилган инкубацион цех фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек маҳалласида фуқаро Рашидова Нодира томонидан ташкил этилган қандолатчилик цехи ҳамда Муҳаммаджонова Зулфия Қаҳҳорова томонидан йўлга қўйилган гуллар етиштириш фаолияти кўздан кечирилди.
Туман ҳокими мазкур лойиҳаларни изчил давом эттириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.









